Меню
Қашқадарё
ҚДУ кафедраларига 300 миллион сўмдан пул тушириш мажбурияти юкланганми?
Ижтимоий тармоқларда Қарши давлат университети ректори томонидан барча кафедраларга ташкилотлар билан шартномалар тузиш орқали университет ҳисоб рақамига 300 миллион сўмдан пул тушириш талаб этилаётгани ҳақида хабар тарқалди.
Бу бўйича ҚДУ расмий веб-сайтида қуйидагича муносабат билдирилди:
“Хабар ҳақиқатга мутлақо зид. Маълумки, олий таълим муассасаларининг хорижий ва миллий рейтингларда нуфузини белгилашда хўжалик шартномалари орқали маблағ топиши асосий мезонлардан бири ҳисобланади. Шунга кўра, Қарши давлат университетида кафедралар салоҳияти ва имкониятидан келиб чиқиб ҳамда уларнинг таклифлари асосида 2021 йилда илмий инновацион ишланмалар натижаларини тижоратлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва 2021 йил 16 февралда университет кенгашида муҳокама қилиниб тасдиқланган. Унга асосан дунёнинг нуфузли халқаро олий таълим муассасалари педагог ходимлари каби университетимиз профессор-ўқитувчиларининг ҳам илмий салоҳиятини капиталга айлантириш асосида қўшимча даромад топиш мақсад қилинган.
Таъкидлаш лозим, кафедраларга йил давомида маблағ тушириш мажбурияти юклатилмаган”.