Меню

Қашқадарё

04.07.2017 1982

ДОНОЛИК ВА ТАШАББУСКОРЛИК – СИЁСИЙ ЕТАКЧИЛИК МЕЗОНИ

- Ушбу танлов хотин-қизларнинг иқтидор ва ташаббусларини рўёбга чиқариш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган, - дейди ЎзМТДП вилоят кенгаши етакчи мутахассиси Маъмура Қурбонова. – Шунингдек, юксак билим ва малакага эга бўлган оқила хотин-қизларнинг сиёсий ва ҳуқуқий ташаббусларини рағбатлантириш, улар ҳисобига партиянинг кадрлар захирасини мустаҳкамлаш, партия электоратининг мамлакатимиздаги сайлов тизими ва қонунчилик борасидаги билимларини, сиёсий онги ва маданиятини янада ошириш асосий мақсад саналади. Ҳар йили ушбу кўрик-танлов орқали кўплаб ана шундай хотин-қизларни кашф этмоқдамиз.

Танловнинг вилоят босқичида 14 нафар иштирокчи “Партия менинг тақдиримда”, “Агар мен депутат бўлсам...”, “Лойиҳалар танлови” каби шартлар бўйича ўзаро беллашди. Уларнинг ҳар бир шарт бўйича чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Якуний натижаларга кўра, Шаҳрисабз туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Умида    Раҳимова фахрли 1-ўринни қўлга киритди ва танловнинг республика босқичига йўлланма олди. Қамашилик Фарида Жабборова 2-ўринга  сазовор бўлган бўлса, китоблик Юлдуз  Усмонова 3-ўринга муносиб кўрилди. Бундан ташқари, “Энг доно хотин-қиз”, “Энг фаол сиёсий етакчи”, “Энг ташаббускор хотин-қиз” номинацияларида ҳам ғолиблар аниқланди.

Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Шаҳноза ҚАҲҲОРЗОДА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!