Меню

Қашқадарё

18.06.2021 1343

Дональд Трамп чораккам 100 ёшда

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 75 ёшли юбилейини нишонлаяпти. Сиёсатчи ва миллиардер халқига Американи қайтадан буюк қилишга ваъда бериб, якунда мамлакат тарихидаги энг ёмон лидерлардан бири бўлди.

 Гарчи у юбилейини Оқ уйда нишонламаслиги ўтган йили аниқ бўлган бўлса-да, иккинчи муддат унинг ҳамёнида. Овал хонада ўтказган 4 йили давомида Дональд Трамп АҚШнинг энг жанжалкаш ва мамлакат тарихида икки марта импичментга учраган ягона президент бўлишга улгурди.

 У 1946 йилда Нью-Йоркда, кўчмас мулклар соҳасидаги йирик бизнесмен Фред Трамп оиласида туғилган. Кичик Дональд отаси изидан бориб, 1971 йилда ўзининг қурилиш ва қиморхона бизнесига ихтисослашган Trump Organization компаниясига асос солган. Иши ҳар доим ҳам юришиб кетавермаган тадбиркор уч марта компанияни банкрот деб топиш учун ариза берган. Бироқ ўзи ҳаракатдан тўхтамаган. Параллель тарзда кино олган, шоу ҳамда танловлар уюштирган ва медиа соҳасида муваффақиятга эришган. 

 Бошланишида 1988 йилда ва яна бир неча бор Дональд Трампни мамлакат президентлиги лавозимига эҳтимолий номзод сифатида кўрсатишган. Лекин, у узоқ йиллар давомида партия ички сайловида ютиб чиқа олмаган. Ҳаммаси 2015 йилнинг июнь ойига келиб, тадбиркор ўзининг осмонўпар Trump Tower меҳмонхонасида қилган чиқишида Американи қайтадан буюк қилишга ваъда бергани ортидан ўзгарди. Ўшанда у навбатдаги президентлик пойгасига расман қўшилганини ҳам эълон қилганди. Жараённинг кейинги тафсилотларини эса ўзингиз кузатгансиз.

 Трамп 2024 йилги президентлик сайловига ўз номзодини қўйиш-қўймаслиги ҳақида ҳали эълон қилмади. Бироқ у 2022 йилда Конгрессга ўтадиган оралиқ сайловда республикачилар ютиб чиқишига кўмаклашиш учун  аллақачон ўз рейтинггидан фойдаланишни бошлаган.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!