Меню

Қашқадарё

14.02.2017 2052

ДОМЛАЛАРИМИЗ FОЛИБЛАР САФИДА

Мазкур танлов мамлакатимизда олий таълим тизимида самарали фаолият олиб бораётган педагогларни муносиб рағбатлантириш, педагогик фаолиятнинг нуфузини янада ошириш, таълим ва тарбия соҳасидаги инновация технологияларини кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятда соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш, олий таълим тизимидаги профессор-ўқитувчиларнинг касбий ўсиши ва маҳоратини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этилади.

Танловда институтнинг муҳандис-техника факультети доценти Рустам Хўжақулов педагогик илмий-тадқиқот ишлари натижаларининг таълим-тарбия жараёнига жорий этилиши бўйича эришган ютуқлари учун "Энг яхши педагог тадқиқотчи" номинациясида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, шу факультет катта ўқитувчиси Санжар Тоштемиров тегишли фан бўйича ўқитиш методикасига оид ишлари учун "Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог" номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

Истам САИДОВ,

институт муҳандис-техника факультети декани ўринбосари

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!