Меню

Қашқадарё

11.10.2018 1912

ДИНИЙ СЕКТА ЙИҒИЛИШЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УЧУН УЙИДА “ИБОДАТХОНА” ТАШКИЛ ҚИЛИБДИ

Биламизки, миссионерлик ҳаракати халқлар ўртасидаги тотувлик,    диний бағрикенглик тамойилларига таҳдид солади. Шунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунида давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлаши, бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек, бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилиши белгилаб қўйилган.

Бироқ бунга зид иш қилаётганлар ҳам бор. Мисол учун, Қарши шаҳридаги кар-соқовлар махсус мактаб-интернатида ўқитувчи лавозимида ишлаб, ҳозирда нафақада бўлган, Заҳокиморон маҳалласида яшовчи, 1959 йилда туғилган С.А. Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтмаган норасмий “Евангел христиан баптистлари” диний сектаси йиғилишларини ўтказиш учун яшаш уйида ўзига хос ибодатхона ташкил қилган.

Турли йиғилишларда бир неча фуқароларга (кўпчилиги ўзбек миллатига мансуб ва дин тўғрисида аниқ тушунчага эга эмас) секта ғояларини тарғиб қилиб, миссионерлик фаолияти билан шуғулланиб келган.

Мазкур ҳолат бўйича С.Андрейченко аввал ҳам бир неча бор жавобгарликка тортилган, бироқ у бундан тўғри хулоса чиқармаган шекилли, аниқланишича, фуқароларни сектага тарғиб қилиш ва  ибодатхона ишини давом эттирган.

Шунга асосан у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Жамол ШАРОПОВ,

Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини

мувофиқлаштириш бошқармаси ходими

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!