Меню

Қашқадарё

24.06.2022 3618

ДЕНОВЛИКЛАР – МУСОБАҚА ҒОЛИБИ

Волейбол

     Қарши шаҳрида Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилган "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг волейбол бўйича республика босқичи мусобақаси якунланди.

Кеча Қашқадарё соҳили бўйида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Қувонарли жиҳати, 16-21 ёшлилар тоифасидаги баҳсларда Китоб туманидаги Денов маҳалласи волейболчилари биринчи ўринни эгаллашди ва 100 миллион сўм пул мукофотига сазовор бўлишди.

- Денов қишлоғида бошқа спорт турларига қараганда, волейбол яхши ривожланган, - дейди жамоа мураббийи Аҳмаджон Аброров. – Авваллари бирор-бир мусобақада қатнашмаганмиз. Шундай бўлса-да, шогирдларим барча ўйинларни кўтаринки кайфиятда ўтказиб, барчасида ғалаба қозонишди. Энг муҳими, мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа икки йўналишда ўтказилди. 22-26 ёшлилар тоифасида эса вилоятимиз вакилларига совринли ўринлар насиб қилмади.

Абдураззоқ ДАВРОН

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!