Меню

Қашқадарё

28.01.2017 2000

ДЕМОКРАТИК ЯНГИЛАНИШ ЖАРАЁНИ

Ўтгaн дaвр мoбaйнидa мaмлaкaтимизни дeмoкрaтик янгилaш жaрaёнидa фуқaрoлик жамияти институтлaрининг рoли вa aҳaмиятини кучaйтиришгa, фуқaрoлaрнинг энг муҳим ижтимоий-иқтисoдий муaммoлaрини ҳaл этишгa қaрaтилгaн 200 дaн oртиқ қoнун ҳужжaтлaри қaбул қилингaни ҳaм сoҳa ривoжигa бўлгaн эътибoр ортаётганини кўрсaтaди.

Эътиборлиси, юртимизда фуқaрoлик жамияти инс-титутлaри, нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaри дeмoкрaтик қaдриятлaр, инсoн ҳуқуқ вa эркинликлaри ҳaмдa қoнуний мaнфaaтлaрини ҳимoя қилишнинг муҳим oмилигa aйлaниб, улaрнинг ижтимoий-иқтисoдий фaoллиги вa ҳуқуқий мaдaниятини oшириш учун шaрoит ярaтмoқдa, жaмиятдa мaнфaaтлaр мувoзaнaтини тaъминлaшгa кўмaклaшмoқдa.

Албатта, мустақил ва мустаҳкам, аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари ва кенг қатламлари манфаатларини ифодалайдиган фуқаролик институтлари, сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари тизимини ривожлантирмасдан туриб кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш мумкин эмас. Бугунги кунда мамлакатимизда бу борадаги ривожланган қонунчилик, норматив-ҳуқуқий база нодавлат нотижорат ташкилотлари эркин ривожланишини таъминламоқда. Айниқса, бугунги ННТнинг давлат ташкилотлари билан ижтимоий ва тенг ҳамкор сифатида қўйилаётгани, улар ўртасидаги ижтимоий шериклик алоқаларининг босқичма-босқич ривожланиб бораётгани қувонарли ҳол.

Маълумки, маҳалла фуқаролик жамияти институтининг ноёб тузилмаси саналади. Кучли фуқаролик жамияти барпо этиш ғоясининг мазмун-моҳияти, аввало, маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари ўз ваколатларининг бир қисмини ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказилишида намоён бўлади. Бу шубҳасиз, жамият ва давлат ишларини амалга оширишда фуқароларнинг ҳуқуқларини, шунингдек, мамлакатда барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

2016 йил 28 декабрда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда жамоатчилик асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (овуллар, қишлоқлар, маҳаллалар)да фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – кексалар ва меҳнат фахрийлари ишлари бўйича маслаҳатчи лавозимининг жорий қилингани ҳам мазкур тизим фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Зеро, ижтимоий тизим барқарорлиги ва мувозанатини сақлашда маҳаллалардаги катта ҳаётий тажрибага эга бўлган ва муайян тамойиллар асосида шаклланадиган оқсоқоллар кенгаши алоҳида ўрин тутади. Жамоада пайдо бўладиган ҳар қандай ижтимоий муаммога ечим топиш, кишилар ўртасида бирдамлик, зарур пайтда ёрдам қўлини чўзиш анъаналарини ривожлантириш маҳаллаларга ўзаро аҳиллик руҳини олиб киради.

Буларнинг бари энг муҳим қадрият – инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга муносиб улуш бўлиб қўшилади. Шу маънода 2016 йилнинг 28 декабрида имзоланган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон ҳам ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти сари яна бир дадил қадам бўлди.

Умуман олганда, мамлакатимизда фуқаролик жамияти барпо этишнинг ҳуқуқий асослари тобора такомиллаштирилиб, энг аввало халқ манфаатларини кўзлаган, фуқаролик жамиятиинститутлари Бош қомусимиз ва қонунларга амал қилган ҳолда изчиллик билан фаолият кўрсатиб келмоқда. Ютуқларни оммалаштириш, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш эса бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаради.

Рустам АННАЕВ,

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси раҳбари ўринбосари

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!