Меню

Қашқадарё

30.10.2020 1388

ДЕҲҚОНОБОДДА МАКЕДОНСКИЙ ҚАЛЪАСИ ХАРОБАЛАРИ БОРМИ?

Биласиз, қадимий ипак йўлининг турли тармоқлари юртимиз ҳудудидан ҳам ўтган. Шу йўлнинг шундоққина ёқасида, тарихда муҳим стратегик макон вазифасини бажарган Оқработ маҳалласи ҳудудида кўҳна қалъа харобалари сақланиб қолган. Мазкур харобалар бундан 2300 йил аввал юртимизга бостириб кирган Александр Македонский билан боғлиқ, деб ҳисобланмоқда.

Айтишларича, Марказий Осиёга юриш қилган Македонский Деҳқонободда қишлаган бўлиши мумкин, шунинг учун ўзи ва аскарлари учун грек услубидаги қалъа барпо этилган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармасидан маълум қилишларича, бугунги кунда ушбу қалъа анча чўккан ва маълум қисмигина ер устида қолган. Чор Россияси ўлкамизга кириб келгач, император Николай II буйруғи билан қалъа қайта таъмирланган экан.

Ўзига хос архитектурага эга Македонский қалъаси дея тахмин қилинаётган маскан ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Аммо бу ер Ўзбекистоннинг ноёб қадим маданият бешикларидан бири бўлганига шубҳа йўқ.

Эътиборли жиҳати, Деҳқонободда Кушон империяси ҳукмдорлари, буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўз қароргоҳларига эга бўлгани ҳақида маълумотлар бор.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!