Меню
Қашқадарё
Деҳқонободда 2 кишида вирус аниқланди – 200 бемор учун жой ҳозирлаб қўйилди
Деҳқонободда 7 киши коронавирус юқтириб олганликда гумонланган ва уларнинг 2 нафарида касаллик тасдиқланган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, туманда айни пайтда 27 та дорихона фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан 8 та хусусий дорихонада пандемия даврида аҳолига зарур дори ва тиббий воситаларни узлуксиз етказиб бериш имконияти мавжуд. Бугунги кунда дори воситалари бўйича захира фонди 2,7 миллиард сўмни ташкил қилади.
Туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими, коллежлар ётоқхонаси ва хусусий клиникалар имкониятидан келиб чиқиб, 200 бемор учун захира ўрин тайёрланган.
Туманда 11 та тез тиббий ёрдам пункти, 50 нафар тиббиёт ходими, ИИБнинг 39, Миллий гвардиянинг 16 ходими, 30 нафар санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан коронавирус кенг тарқалишига қарши кураш олиб борилмоқда.
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши кўзда тутилган 2590 та эҳтиёжманд оила рўйхатга олинган.