Меню
Қашқадарё
Давлат мукофотлари топширилди
Мамлакатимиз Президентининг тегишли фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ қашқадарёликларга тантанали равишда орден ва медаллар топширилди.
Бугун Қарши шаҳрида ўтказилган маросимда вилоят ҳокими Муротжон Азимов барча йиғилганларни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Мустақиллик куни билан табриклади ва турли соҳаларда юксак натижаларга эришиб, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган воҳадошларимизга давлат мукофотларини топширди.
Маросимда Қарши давлат университетининг ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси мудири, “Дўстлик” ордени соҳиби Нафас Шодмонов, вилоят мусиқали драма театри драма артисти, “Шуҳрат” медали билан тақдирланган Fайрат Хусаинов, Қарши давлат университетининг лингвистика кафедраси ўқитувчиси, “Жасорат” медали соҳибаси Нилуфар Хидирова, Яккабоғ тумани ҳокими, “Шуҳрат” медали соҳиби Лутфидин Абдулаев юксак ишонч ва эътибор учун давлатимиз раҳбарига чуқур миннатдорлик билдиришди ва ўз соҳаларида янада катта натижаларга эришиб, халқимиз ишончини оқлашини таъкидлашди.
Тадбирда қатнашган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари мукофотланганларни самимий муборакбод этишди.