Меню

Қашқадарё

11.07.2024 5665

Давлат хизматчиларига қимор ўйнаш тақиқланди

Қозоғистонда давлат хизматчилари, ҳарбийлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қимор ўйинларини ўйнаш тақиқланди. Шу ҳақдаги қонун давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев томонидан имзоланди, дея хабар қилади президент матбуот хизмати.

Қонун аҳолининг қимор ўйинларига боғланиш даражасини камайтиришга қаратилган чекловчи ва рағбатлантирувчи нормаларни амалиётга киритади. Унга асосан қимор ёки гаров ўйинларида иштирок этиши тақиқланган шахслар рўйхати кенгайтирилди, дейилади хабарда.

Рўйхатга қарздорлар, давлат хизматчилари, ҳарбийлар, махсус ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари, шунингдек, бюджет ташкилотлари раҳбарлари киритилган. Чекловга амал қилмаганлик учун уларни вазифасидан озод этиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ҳужжатда букмекерлик идоралари ва тотализаторлар рекламаси бўйича ҳам чекловлар жорий этиш назарда тутилган. Энди, шунингдек, лотерия билетларини турар жой, ётоқхона, маданий бинолар ва маданият ташкилотлари иншоотлари, ижтимоий объектларда, жумладан, улардан юз метр радиусда тарқатиш тақиқланади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!