Меню

Қашқадарё

28.09.2017 2172

ДАСТУР ДОИРАСИДА МАХСУС ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жумладан, жорий йилнинг 22 сентябрь куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен вилоятимизга қилган ташрифи доирасида Китоб туманидаги вилоят 2-сонли сил касаллиги шифохонаси фаолияти ҳамда ҳудудда USAID ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишди. Элчига ҳамроҳлик қилган чет эллик малакали мутахассислар иштирокида шифохона ходимлари учун мазкур дастур доирасида тренинглар ташкил этилди. Бу машғулотларда шифохоналарда сил касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида инфекцияни назорат қилиш, мазкур хасталикка аниқ ва тез ташхис қўйиш учун тезкор технологиялардан фойдаланиш, силнинг дориларга турғун турларини даволаш усуллари каби мавзуларда сўз юритилди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистоннинг яна учта вилоятида мазкур дастур асосида иш олиб борилаяпти.

С.АЛЛАЁРОВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!