Меню

Қашқадарё

29.08.2024 2811

Дастлаб - IT академия, энди - "Iqtidor school" мактаби

Яратувчанлик қобилияти

Мустақиллик куни арафасида Китоб туманида ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган "Iqtidor school" таълим маскани очилди.

Китоблик таниқли IT мутахассиси, ҳозирги кунда мазкур йўналишда ўзининг нуфузли компаниясига эга бўлган Алишер Тожиев томонидан ташкил этилган бу 100 ўринли мактабда 1-4-синф ўқувчиларининг IT ва бир нечта хорижий тилларни мукаммал ўрганишлари учун зарур шароитлар яратилган. Масканда дарс ва машғулотлар ўтказишда ривожланган мамлакатларнинг ютуқ ва тажрибаларига асосланган ўқув услубларидан фойдаланилади. Бугунги кун талабига мос равишда жиҳозланган "Iqtidor school" таълим масканида махсус ўқув хоналари ва компьютер синфларидан ташқари дам олиш хоналари ва ошхона, кутубхона қурилган, бошқа кўплаб қулайликлар ҳозирланган.

Туман аҳли ва, айниқса, болалари замонавий билим ва ижодий фикрлаш хусусиятига эга бўлишини истаётган ота-оналар томонидан бу янгилик олқишлар билан кутиб олинди. Зеро, Алишер Тожиев ташаббуси билан ўтган йили баҳорда Китобда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган "Iqtidor IT-akademiyasi" қисқа муддат ичида сезиларли самара берди. "Iqtidor school" таълим маскани эса тадбиркор томонидан бу жабҳада амалга оширилаётган ишларнинг мантиқий давомидир.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!