Меню
Қашқадарё
"ДАМАС" ЎРНИГА ҚУРУҚ ОЛИБ ҚОЧИЛГАН АРАВА
Келишувга кўра, машинани Шавкат ўзига тегишли фермер хўжалиги номига олиши ва кейин Шодига расмийлаштириб бериши керак эди. "Агар автосалондан машина олиб бера олмасам, унда ўзимнинг "Ласетти" машинамни сенга бераман", дея ваъдани катта қилди у.
Шундан сўнг Шоди Элбоев "Дамас" автомашинаси учун келишилган пулни Шавкат Бекжоновга келтириб берди. Бироқ орадан йиллар ўтса-да, машинадан дарак бўлмади. Пулни аллақачон ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган Шавкат эса гоҳ уни, гоҳида буни баҳона қилиб, аравани қуруқ олиб қочишдан нарига ўтмади.
Шундан сўнг Шоди Элбоев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этди ва бел оғритмай нон ейиш пайида бўлган Шавкат Бекжонов ўз қилмиши учун қонуний жазога тортилди.
Машина сотиб олиш учун тўғри йўл турганда эгрисини қидириб, фириб қурбони бўлган Шоди Элбоевга эса зора бу иш ҳаётий сабоқ бўлган бўлса.
Илҳом ШЕРАЛИЕВ,
Нишон туман ИИБ ТБ бошлиғи