Меню
Қашқадарё
“Дамас” ҳайдаб кетаётиб, ухлаб қолган...
Ҳайдовчи машинага ўтираркан, бошқараётгани оддий темир эканини, ҳамма нарса ўзига боғлиқлигини билган ҳолда ҳаракатланиши, доим ҳушёр ва сергак бўлиши даркор. Йўллардаги “Сизни уйда фарзандингиз кутяпти”, “Ҳайдовчи, ҳушёрликни унутма!” мазмунидаги огоҳлантиришлардан ҳам шу мақсад кўзланган. Узоқ манзил сари отланган ҳайдовчининг кўзига уйқу тиқилаяптими, машинани бир чеккага қўйиб, ухлаб олгани маъқул. Шунда ўзигаям, бошқаларгаям фойдали бўлади. Аммо бу сафар бунга риоя қилинмади ва...
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 975 километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Самарқанд томон ҳаракатланаётган “Damas” йўл чеккасида тўхтаб турган “DAF” юк автомашинасининг орқасидан урилди. Маълум бўлишича, тунги соат 2:40 да юз берган ушбу автоҳалокатга “Damas” ҳайдовчиси – Чироқчи тумани Қорақия қишлоғида яшовчи, 1987 йилда туғилган А.Х.нинг ухлаб қолиши сабаб бўлган.
Оқибатда “Damas” ҳайдовчиси ҳамда унинг ҳамқишлоғи, автоулов салонида бўлган Э.А. воқеа жойида вафот этди.
Ички ишлар вазирлигининг “Постда” нашри ёзишича, ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.