Меню

Қашқадарё

08.02.2018 1895

ДАҲО ИЖОД УММОНИДАН БИР ДУРНИ ТУТМОҚ ОЛАМ ХАЗИНАСИГА ЭГА БЎЛМОҚ, ДЕМАКДИР...

 

Айни кунларда Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан ўқув муассасалари, корхона-ташкилотларда ўтказилаётган адабий-маърифий тадбирларда буюк аждодимизнинг улкан ижодий мероси, замонлар оша эскирмас ҳикматларини ўрганиш – юксак маънавиятга элтувчи йўл эканлиги таъкидланмоқда.

 

- Буюк даҳонинг ижод уммонига шўнғиган киши агар ундан бир дурни тутса ҳамки ўзини олам хазинасининг соҳиби деб билса арзийди, - дейди Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти доценти, филология фанлари номзоди Одилжон Бегимов. – Айни кунларда институтимизда ўтказилаётган навоийхонлик кечаларидан кўзланган асосий мақсад талабаларга айни фикрни сингдириш, шу орқали ёшларимизнинг Навоий ижодини ўрганишга бўлган қизиқиш ва эътиборини оширишга қаратилган.

 

Х.АБДУЛЛАЕВА

 

Суратларда: институт талабалари.

 

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!