Меню

Қашқадарё

05.07.2019 1617

"ДЎСТЛАР КЛУБИ" ДОИРАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ИЖОДИЙ РИВОЖГА ҚАНОТ БЎЛМОҚДА

Хусусан, вилоят театрининг моддий-техника базаси янада мустаҳкамланди. Замонавий компьютерлар, мебель жиҳозлари келтирилиб, кондиционерлар ўрнатилди, актёрлар грим хоналарида қулай шароитлар яратилди. Эшик ва ромлар, томоша зали ўриндиқлари алмаштирилди, залнинг иситиш ва совутиш тизими яхшиланиб, бадиий безак ишлари бажарилди. "Isuzu" русумли янги автобус харид қилингани театр жамоасининг чекка ҳудудларда бўлиш имкониятини оширди. Театр биноси ёнида, марказий кўчаларга мониторлар қўйилиб, театр ихтиёрига берилди. Хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида кузатув камералари ўрнатилди.

- Албатта, рағбат ҳаракатга ундайди, - дейди вилоят мусиқали драма театри директори Ўткир Маҳматқулов. - Хусусан, "Эҳтиром-2018" танловида "Оқ кема" йилнинг энг яхши спектакли деб топилди. 10-15 июнь кунлари театр жамоаси "Сени куйлаймиз замондош!" V республика кўрик-фестивали муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб қайтди. Ушбу  фестивалда жамоамиз "Хушвақт" спектакли билан иштирок этиб, Момосулув образини яратган театр актрисаси Сожида Аширова "Энг яхши аёл роли учун" номинациясида ғолиб бўлди. Албатта, ижобий ўзгаришлар вилоят театрини санъатга ихлосманд кишилар қадами аримайдиган масканга айлантириши шубҳасиз.

Маълумот ўрнида шуни ҳам айтиш жоиз, шу йилнинг 3-4 июль кунлари ушбу театрда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли режиссёр Баҳодир Назаров  томонидан Узеир Гаджибековнинг мусиқали комедияси асосида саҳналаштирилган "Аршин мал алан" спектакли намойиши ҳам бўлиб ўтди.

Н.ХЎЖАЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!