Меню

Қашқадарё

25.12.2020 1654

ДЎХТИР ДИСПЕТЧЕРДАН НЕГА 200 МИНГ СЎМ СЎРАДИ?

Одам нафс гирдобига тушдими, қаердан, кимдан ва қанча бўлса ҳам пул ундириш тадоригини кўраверар экан.

Бўлмаса денг, ишхонада кимнингдир интизомий жазога тортилган ҳолатидан ҳам бирор нарсали бўлиб қолиш илинжи кимнинг хаёлига келади дейсиз. Модомики, ходимга шундай чора раво кўрилган экан, буни тўғриликча тушунтириш, қайтиб хатога йўл қўймаслигини айтиш, пайти келганда ёрдам қўлини чўзиш лозим.

Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам шохобчаси диспетчери П.Д. ишга келмагани бўйича далолатнома тузилади ва шунга асосан интизомий чора қўлланадиган бўлади. Тез тиббий ёрдам бўлими бошлиғи Қ.Э. эса далолатномани йўқ қилиш ва интизомий жазодан сақлаб қолиш эвазига диспетчердан 200 минг сўм пул сўрайди. Ва айтилган пулни шифокор М.Ғ. орқали олган вақтида ушланади.

Ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши асосида муқаддас касб шаънига доғ туширган кимсага нисбатан жазо тайинланди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!