Меню
Қашқадарё
Covid-19 аскарларни семиртирди
Пандемия АҚШ армиясидаги аскарларнинг семириб кетишига олиб келди, деб ёзади CNA манбаси. Айрим маълумотларга кўра, 2019 йил февралдан 2021 йил июнгача қарийб 10 минг нафар муддатли ҳарбий хизматчида семириш авж олган ва ҳозиргача бу мойиллик пасаяётганидан ҳеч қандай нишона йўқ.
Айтилишича, қарийб 200 минг нафар фаолиятдаги аскардан пандемиягача соғлом бўлган қарийб 27 фоизи ортиқча вазн тўплаган. Пандемиягача 18 фоиз атрофидаги аскарлар семизликдан азият чеккан бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 23 фоизга кўтарилган.
"Ҳарбий хизматчилар орасида ортиқча вазнлилик кўрсаткичи доимий ўсиб бориши ташвишли. Мамлакат аслида сергак қарашимиз керак бўлган семизликни муаммо сифатида кўрмаяпти", дейди касалликлар профилактикаси ва назорати тадқиқот маркази мутахассисларидан бири.
Америкаликларнинг деярли ярми, шу жумладан, оддий фуқаролар пандемиянинг биринчи йилидан кейин ортиқча вазн тўплагани ҳақида билдирган. Олимларнинг маълумотларига кўра, мамлакатда катталарнинг 40 фоиздан ортиғи ва қарийб 20 фоиз болалар семизликдан азият чекади.