Меню

Қашқадарё

16.01.2025 983

Чучук сувларда яшовчи турларнинг қарийб тўртдан бир қисми йўқ бўлиб кетиши мумкин

Дунёнинг турли мамлакатларидан бўлган олимлар гуруҳи Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи шафелигида чучук сувларда яшовчи турларнинг қирилиб кетиш хавфини биринчи комплекс баҳолаш ишларини якунлади. Мутахассислар дарёлар, кўллар ва бошқа шўрланмаган сув ҳавзаларида яшовчи 23 минг тур организмларнинг ҳолатини баҳолашган. Натижалар Nature илмий журналида чоп этилган. 

Муаллифлар чучук сувларда яшовчи турларнинг қарийб тўртдан бир қисми (24 фоиз) яқин келажакда йўқ бўлиб кетиши мумкин, деган хулосага келишган. Яъни улар расман йўқолиш ёки тўлиқ қирилиб кетиш чегарасида турган заиф турлар сифатида баҳоланган.

Мутахассислар сўзларига кўра, ифлосланиш, тўғонлар, ердан фойдаланишдаги ўзгаришлар, ресурсдан ҳаддан ташқари фойдаланиш, касалликлар ва бошқа турлар ҳужуми чучук сувларда яшовчи организмлар учун асосий хавф бўлиб қолмоқда.

Олимлар чучук сувлар Ердаги барча маълум турларнинг 10 фоиздан ортиғини, жумладан, умуртқалиларнинг қарийб учдан бир қисми ва балиқларнинг ярмини тутиб туришини қайд этишган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!