Меню
Қашқадарё
“ЧИРОҚЧИ ВОҚЕАСИ” ДОИРАСИДАГИ ҚАТОР МАЪЛУМОТЛАР ОЧИҚЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати уюштирган жамоатчилик мулоқотида Чироқчи тумани ИИО ФМБ маъмурий биносига жорий йилнинг 22 январи куни гумонланувчи сифатида келтирилиб, вафот этган ҳудуддаги Лангар қишлоғилик 1987 йилда туғилган фуқаро Ю.Абдираҳмонов иши доирасидаги қатор маълумотларни очиқлади.
Бу ҳақда “qalampir.uz” материал эълон қилди.
Нашрнинг Шоҳруҳ Ғиёсов сўзларига таяниб хабар беришича, ҳолат ортидан Чироқчи тумани 4-сонли ИИБ бошлиғи, майор Н. Овлаев, шу бўлим жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили, капитан А. Жанкабиловга нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди, 206-моддаси 1-қисми ва 235-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилиши арафасида.
Шунингдек, Чироқчи тумани ИИО ФМБ бошлиғининг 1-ўринбосари майор Ю. Менгноров, Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ профилактика инспектори, майор Ш. Рахмоновнинг ички ишлар органлари хизматидан бўшатилиши ҳам шу воқеа билан боғлиқ.
Юз берган ушбу хунук ҳолат ортидан Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари, полковник С. Турдиев ҳамда Ёшлар масалалари бўйича ўринбосар, подполковник Н. Қобилов ўзлари ариза бериб ИИОларидан бўшагани олдинроқ ҳам маълум қилинганди.
Бундан ташқари, воқеа юзасидан Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи, майор Ф. Юсупов, унинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Н. Исматов, тергов бўлими бошлиғи, подполковник Д. Расулов ҳам чора кўрилиб, улар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ва ҳозирда вилоятнинг бошқа туманларида раҳбар бўлмаган лавозимларда хизматини давом эттиришаяпти.
Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ ташкилий бўлим навбатчилик қисми катта инспектор-навбатчиси, капитан С. Худойқулов ва Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ ташкилий бўлим навбатчилик қисми катта инспектор-навбатчиси вазифасини бажарувчиси, катта лейтенант Ф. Ёдгаров ҳам эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ҳам шу воқеа билан боғланган. Яна 4 нафар ходим эса турли даражадаги интизомий жавобгарликка тортилган.