Меню
Қашқадарё
Чин юрти иқтисодиёти кутилганидан тезроқ секинлаяпти
Хитой иқтисодиёти кутилганидан тезроқ секинлаяпти ва аввалроқ башорат қилинганидек, мамлакат ички ялпи маҳсулот ҳажми бўйича АҚШни барқарор қувиб ўтиши энди даргумон. Bloomberg агентлигининг янги ҳисоб-китоблари шундан дарак бермоқда.
Агар пандемиягача таҳлилчилар Хитойнинг 2020-йиллар бошларида ички ялпи маҳсулот ҳажми бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллашини кутган бўлса, энди бундай сценарий 2040-йиллар ўрталарига сурилган. Шу билан бирга, Осмон ости мамлакатининг ўзиб кетиши кичик ва қисқа муддатли бўлади, шундан сўнг Америка иқтисодиёти яна уни қувиб ўтади.
Сабаби шундаки, Хитой кўчмас мулк бозоридаги инқироз чўзилиб кетди ва ҳукуматнинг иқтисодий сиёсатига ишонч пасайган. Ушбу омиллар ўсишни тўхтатиб турибди. 2030 йилга келиб Осмон ости мамлакатининг ялпи ички маҳсулотидаги ўсиш 3,5 фоизгача, 2050 йилда 1 фоизгача секинлашади.
Ўтган йили Хитой иқтисодиёти локдаун ва кўчмас мулк бозоридаги инқироз фонида 3 фоизга ўсган. Жорий йилда иқтисодиёт очилишидан кейинги тикланиш ҳам экспортнинг қулаши ва истеъмол харажатларининг пасайиши туфайли суръатини йўқотган.