Меню
Қашқадарё
Чикагода ўзбеклар машиналар паради уюштирмоқчи
Ўзбекистон ватандошлари АҚШнинг Чикаго шаҳрида мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан 30 август куни машиналар паради уюштиришни режалаштирмоқда.
Чикагодаги Ўзбек-Америка хайрия жамияти томонидан ташкил этилаётган тадбирдан хорижда Ўзбекистон ва ўзбек маданиятини кенг намойиш этиш мақсадлари кўзланган бўлиб, парадда иштирок этадиган ватандошлар мамлакатимизни акслантирувчи лавҳалар туширилган либосларда бўлиши, машиналар юртимиз байроғи ва герби тасвирлари билан безатилиши кўзда тутилган.
Ташкилотчилар АҚШдаги ўзбекистонликлар ва ўзбекларни машиналар парадида фаол иштирок этишга, фарзандларини томошага олиб чиқишга чақирган.
Эслатиб ўтиш жоиз, Чикаго АҚШнинг Иллинойс штатидаги йирик шаҳар бўлиб, ҳудудда аҳоли энг зич жойлашган манзил ҳисобланади. Мамлакат миқёсида эса ушбу кўрсаткич бўйича учинчи ўринда туради.
Ўз мухбиримиз