Меню

Қашқадарё

24.09.2019 1860

ЧЕВАР АЁЛ 10 ТА ИШ ЎРНИ ЯРАТДИ

Деҳқонободлик Барно Холиқулованинг ҳам ёшлигидан тикувчиликка қизиқиши баланд эди. Интилиши боис бу ҳунарни мукаммал эгаллаб, таниш-билишлар орасида чеварлиги билан ном қозонди. Бугун эса у туманнинг тадбиркор аёллари сафида. Ўтган йили "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури асосида банкдан 30 миллион сўм имтиёзли кредит олган чевар 7 та замонавий тикув машинаси харид қилиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаб юборди. Ҳозирда у раҳбарлик қилаётган "Холтўраева Саодат" хусусий корхонасида 10 нафар хотин-қизнинг иш билан бандлиги таъминланган.

- Айни пайтда аёллар ва болалар либослари, иш кийимлари, чойшаблар  тикмоқдамиз, - дейди Барно Холиқулова. - Буюртмага қараб бир неча турдаги тикувчилик маҳсулотларини етказиб бериш имкониятимиз бор. Аҳоли билан бир қаторда, турли ташкилотлардан ҳам  буюртмалар келмоқда. Хуллас, корхонамизда доим иш қизғин. Бу эса бизни янада руҳлантириб, энди фаолиятни кенгайтириш имконини берадиган бошқа режалар устида ҳам ишлаяпмиз.

Ж.ҚИЛИЧОВ

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!