Меню
Қашқадарё
Чет элликларга медиа соҳасига сармоя ётқизишга рухсат берилади
Хитой ҳукумати мамлакатнинг ишлаб чиқариш соҳасида хорижий инвестицияларга қўйилган барча чекловларни бекор қилди. Бу ҳақдаги қарор Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси ҳамда Савдо вазирлиги томонидан қабул қилинган.
Янги тартиб 1 ноябрдан кучга киради. Чет элликларга Хитой медиа соҳаси ва гиёҳ табобати ривожига сармоя ётқизишга рухсат берилади.
Августда Осмон ости мамлакатига йўналтирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми етти ойда қарийб учдан бир қисмга қисқаргани маълум қилинган эди. Жорий йилнинг январь-июль даврида мамлакатга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий миқдори 75,8 миллиард долларни ташкил этган. Барча қўйилмаларнинг тўртдан бир қисмидан кўпроғи ишлаб чиқариш соҳасига тўғри келади. Хорижий инвесторлар ушбу секторга етти ойда 21,7 миллиард доллар йўналтирган.