Меню
Қашқадарё
Чемпион бир умрга угра, қовурилган товуқ, печенье билан бепул таъминланади
Филиппин тарихидаги биринчи эркак олимпиада чемпиони, гимнастикачи Карлос Юло бир умрга угра, қовурилган товуқ, печенье билан бепул таъминланадиган ва мукофот тариқасида 550 минг долларлик жиҳозланган хонадон ҳамда 250 минг доллардан ортиқроқ пул оладиган бўлди. Бу ҳақда sports.ru манбаси маълум қилган.
Манба хабарига кўра, орол давлат ҳукумати ва маҳаллий компаниялар Париж олимпиадасида иккита йўналиш - таяниб сакраш ва эркин машқ бўйича олтин медалларни қўлга киритган спортчига шу тарзда миннатдорлик билдиришга қарор қилган.
Бунга қадар мамлакат ҳисобида ёзги олимпия ўйинларида ютилган ягона олтин медаль бор эди. Уни Токио олимпиадасида 55 килограмм вазн тоифасида иштирок этган аёл оғир атлетикачи Хидилин Диас қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Франция пойтахтида давом этаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари 11 августда ўз ниҳоясига етади.