Меню

Қашқадарё

08.01.2021 137

"ЧЕЛСИ": ЛЭМПАРД ЎРНИГА АЛЛЕГРИ ВА ЯНА УЧ НОМЗОД

Таниқли италиялик футбол мутахассиси Массимилиано Аллегри Лондоннинг "Челси" клуби янги бош мураббийлигига асосий номзод сифатида тилга олинаяпти. У сўнгги бор Туриннинг "Ювентус" жамоасини бошқарган эди ва ҳозирда ишсиз.

"Аристократлар" бош мураббий Фрэнк Лемпард ўрнига бошқа мутахассис қидираяпти. Чунки жамоа охирги олти ўйиндан тўрттасида мағлубиятга учради, дея ёзади "The Independent" нашри.

 Лэмпарднинг бўшатилиши яқин вақтларда амалга ошиши мумкин. Бироқ, Англия термасининг собиқ аъзосига вазиятдан чиқиш учун имкон берилаяпти. Аксинча, унинг ўрнини Аллегри ёки "ПСЖ" жамоасининг собиқ бош мураббийи Томас Тухель эгаллаши мумкин.

Шунингдек, "Челси" бош мураббийлигига Англия премьер-лигасининг икки жамоаси - "Лестер"дан Брендан Роджерс ва "Саутгемптон"дан Ральфа Хазенхюттл номзодлари ҳам кўриб чиқилаяпти.

Бу борада Лондон клуби кескин ҳаракат қилишни режалаштирмаган. Аммо клуб раҳбарияти жамоанинг ҳозирги ҳолатидан ташвишда. Улар "Челси"нинг мамлакат чемпионатида 9-ўринга тушиб кетганидан норози.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!