Меню
Қашқадарё
ЧЕКИШГА ҚАРШИ КУРАШ ОЙЛИГИ ҚАНДАЙ ЎТМОҚДА?
Бу ҳақда Қарши агробизнес ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида 31 май - Халқаро кашандаликка қарши курашиш куни муносабати билан "Тамакисиз соғлом ҳаёт" мавзусида ташкил этилган семинарда айтиб ўтилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда ёшлар орасида чекишнинг олдини олиш бўйича фикр ва тавсиялар билдирилди.
- Ҳар йили ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан муттасил шуғулланишни ташкил этиш, соғлом муҳит қарор топтириш мақсадида 10 майдан 10 июнгача "Чекишга қарши кураш" тарғибот ойлиги ўтказилмоқда, - дейди жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти вилоят бўлими ходими Гулноз Бердимуродова. - Тадбир доирасида тақдимотлар, тарқатма материаллар, кўргазмали воситалар тайёрланиб, таълим муассасаларида, меҳнат жамоалари ҳамда маҳаллаларда чекишнинг зарарли оқибатлари тушунтирилаяпти.
Семинар ёшларнинг фикр-мулоҳазалари асосида қизғин ўтди.
Ш.БОЗОРОВА