Меню

Қашқадарё

14.12.2017 1835

ЧЕГАРАЧИЛАР – БИЛИМДОНЛИК БАҲСИДА

Ушбу билимдонлик баҳсида ҳарбийлардан иборат “Фидокорлар”, “Чегарачилар”, “Адолат” жамоалари ҳамда бир гуруҳ ёшлардан ташкил топган “Дўстлик” жамоаси қатнашди. Интеллектуал ўйин 11 раунд давом этди. Иштирокчиларга ҳар бир раундда аввалдан тайёрланган мантиқий, мушоҳадага чорловчи саволларга жавоб қайтариш вазифаси юкланди. Бунинг учун уларга муайян вақт ажратилди.

- Маълумки, юртимизда китобхонлик қадрланади, - дейди катта сержант Э.Юсупов. – Албатта, ҳар қандай билимни ўқиб, ўрганиб ўзлаштириш мумкин. Шу боис ҳарбий хизматчилар орасида ҳам китоб мутолаасини кенг тарғиб қилишга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда. Модомики, Ватан сарҳадини қўриқлашга бел боғлаган ўғлон нафақат жисмонан бақувват, ҳарбий салоҳияти юқори, балки кенг маънавиятли, замонавий фикрлайдиган бўлиши ҳам керак. Ақлни чархловчи мазкур ўйин ҳарбий хизматчиларга ўз билимини синовдан ўтказиш имконини берди, шу билан бирга, уларни янада кўпроқ ўқиб-изланишга, мукаммалликка ундади.

Якуний натижаларга кўра, энг кўп очко жамғарган “Чегарачилар” жамоаси етакчиликни қўлга киритди. 2-ўрин “Фидокорлар”га насиб этди. “Дўстлик” жамоаси эса 3-ўрин билан кифояланди. Ғолибларга жаҳон адабиётининг дурдона асарларидан ҳисобланган китоблар тўплами туҳфа этилди.

М.ШУҲРАТОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!