Меню
Қашқадарё
ЧЕГАРА ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБ ҚИЛИНДИ
Албатта, давлатларимиз ўртасида ўрнатилган мустаҳкам қўшничилик, ҳамкорлик алоқалари натижасида икки мамлакат фуқароларининг чегарадан бемалол ўтиб қайтишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ўз навбатида, фуқаролар ҳам чегарадан ўтишда ҳар икки мамлакат қонунчилигини ҳурмат қилган ҳолда белгиланган тартиб-тамойилларга амал қилиши лозим.
Бу ҳақда Миришкор туманининг Туркманистон чегараси яқинида жойлашган Гулшан қишлоғида ўтказилган тадбирда таъкидлаб ўтилди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси, ДХХ чегара қўшинларининг вилоятимизда жойлашган ҳарбий қисми қўмондонлиги ҳамда туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда иштирокчиларга "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида"ги Қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик, икки давлат фуқароларининг чегарадан ўтиши борасидаги тартибнинг соддалаштирилгани, айни пайтда бу жараёнда қандай ҳужжатлар талаб этилиши, нималарга амал қилиш лозимлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Ж.БОЙМУРОДОВ
Суратда: тадбирдан лавҳа.