Меню

Қашқадарё

30.09.2020 1568

Чашмаимирондаги поликлиникада чиқиндилар уюми, Сарчашмада шишалар макони

Атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, ён-атрофни тоза-озода сақлаш ҳар бир кишининг бурчи, қолаверса, бунинг нафини бошқалар эмас, ҳар бир кишининг ўзи кўради.

Бироқ вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан Деҳқонобод туманида ўтказилган назорат рейд тадбири давомида Чашмаимирон маҳалласида жойлашган поликлиника ҳудуди эътиборни тортган.

 “Бу ерда уюлиб ётган чиқиндиларни кўриб, ҳудуд соғлиқни сақлаш тизимига қарашли эканлигига шубҳа қиласан. Наҳотки чиқиндиларни тўплаш мумкин эмаслиги, ҳаттоки тиббиёт чиқиндиларини маиший чиқиндиларга аралаштириб ташлаш мумкин эмаслигини соҳа вакиллари билмаса”, дейилади бошқарма хабарида.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан поликлиника ишчи-ходимларига тушунтириш берилган. Масъулларга нисбатан эса маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Тумандаги Сарчашма маҳалласида ўтказилган тадбир давомида эса дарё минтақаси ҳудудида ичимликдан бўшаган шишалар маконига дуч келинган. Ҳолатга маҳалла раиси ҳам эътибор қаратмаган, одамлар ҳам чиқинди тўкишни бас қилмаган. Инспекторлар томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида эндиликда тегишли жавобгарлик чоралари қўлланади.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!