Меню

Қашқадарё

30.01.2023 7036

Буюк давлат ва сиёсат арбоби ҳайкали пойига гуллар қўйилди

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуд топган сана муносабати билан 30 январь куни у кишининг Қарши шаҳри марказида қад ростлаб турган муҳташам ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Ислом Абдуғаниевич нафақат буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс эди.

У кишининг сўнмас хотираси кўп миллатли Ўзбекистон халқининг қалбидан чуқур жой олган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!