Меню

Қашқадарё

27.10.2022 2748

Бувисининг пулларини ўғирлаган ўқувчи уларни синфдошларига тарқатиб берди

АҚШда 14 ёшли набира бувисининг пулларини ўғирлаган ва уларни синфдошларига тарқатган, деб ёзади Complex манбаси. Айтилишича, шу тарзда пенсионер аёл 13 минг доллардан кўпроқ маблағидан ажралган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, воқеа Саммерфилд (Флорида штати)даги Lake Weir ўрта мактабида содир бўлган. У ердан полицияга ўқувчи қиз синфдошларига пул тарқатаётгани хабари келиб тушган. Ўқув маскани ходимлари унинг сумкасини кўздан кечириб, ундан 2 минг 500 доллар нақд пул топишган.

Ўқувчи бивисининг сейфини бузиб, ундаги 13 минг 500 долларни ўғирлаганини тан олган. Полициянинг саъй-ҳаракатлари билан тарқатиб юборилган пуллардан 700 долларини қайтаришга муваффақ бўлинган. Мактаб директори ўқувчиларнинг ота-оналарига мурожаат қилиб, уларни болалари ўсмир қиздан олган бўлиши мумкин пулларни қайтаришга чақирган.

"Пулни қайтарганлик учун ҳеч қандай оқибат келиб чиқмайди", дея қўшимча қилган у.

Айни вақтда воқеа юзасидан текширув олиб борилмоқда. Полиция зобитларининг сўзларига кўра, ўсмир қизга йирик ҳажмдаги ўғрилик айблови хавф солаяпти.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!