Меню
Қашқадарё
16.06.2016
2257
БУНЁДКОР ЁШЛАР ТАШАББУСИ
“Бунёдкор” ёшлар меҳнат ҳаракати дея ном олган бу йилги ташаббускор гуруҳ аъзолари кеча кенг кўламли қурилиш ишларига қўшилишди. Шу муносабат билан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида уларни бунёдкорлик объектларига кузатиш тадбири бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоиз, бу йил ушбу ташаббусга 280 нафар ёш қўшилган бўлса, уларнинг 120 нафари Қарши давлат университети, 120 нафари Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, 40 нафари эса Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали талабаларидир.
“Бунёдкор” ёшлар меҳнат ҳаракати аъзолари ётоқ жойи, уч маҳал иссиқ овқат ва ойлик маоши билан таъминланади.
Баҳодир ҲАЛИМОВ
***
Суратда: бунёдкор ёшларнинг бир гуруҳи.
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.