Меню
Қашқадарё
БУГУН ҚАРШИДА МУҲИМ УЧРАШУВ БЎЛАДИ
Футбол. U23 Осиё кубоги
Аввал хабар берганимиздек, бугун бошланадиган муҳим футбол мусобақаси – ёшлар ўртасида Осиё кубоги (U 23)нинг финал босқичи доирасидаги учрашувлардан бири Қарши шаҳрида ўтказилади.
Вилоятимизда кечадиган мазкур ўйинда Австралия ва Кувайт ўзаро тўқнаш келади. Учрашув 18:00 да марказий ўйингоҳда бошланади. Худди шу вақтда Тошкент шаҳрида Эрон ва Қатар ёшлари майдонга тушадилар. Демак, ҳар икки ўйин нуфузли мусобақа – Осиё кубогини бошлаб беради.
Тақвимга кўра, Қаршида гуруҳ босқичидаги 6 та учрашувга мезбонлик қилади:
1 июнь, 22:00. Иордания - Ироқ
4 июнь, 18:00. Австралия - Ироқ
4 июнь, 22:00. Кувайт - Иордания
7 июнь, 18:00. Ироқ – Кувайт.
7 июнь, 22:00. Ўзбекистон – Эрон.
Маълумот ўрнида, 2013 йилдан буён ташкил ўтказиб келинаётган мазкур мусобақада ҳозирга қадар Ўзбекистон, Жанубий Корея, Япония ва Ироқ ёшлар терма жамоалари ёшлари бош соврин – Осиё кубогига сазовор бўлган.
КОМРОНБЕК