Меню

Қашқадарё

30.06.2023 6173

Бу йил Қашқадарё олийгоҳларига давлат буюртмаси асосида нечта талаба қабул қилинади?

Президент фармойишига асосан 2023/2024 ўқув йили учун Қашқадарёдаги давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига – 1 минг 930 нафар, магистрлар тайёрлаш бўйича – 527 нафар этиб тасдиқланди.

Жумладан, янги ўқув йилида давлат буюртмаси асосида бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига Қарши давлат университетига 510, Шаҳрисабз давлат педагогика институтига 230, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтига 625, Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтига 240, Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалига 135, Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалига 190 нафар талабани қабул қилиш режалаштирилган.

Ўз навбатида магистратурага ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари Қарши давлат университетида 169, Шаҳрисабз давлат педагогика институтида 46, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида 252, Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида 44, Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида 16 нафарни ташкил этади.

Шу ўринда эслатиш жоизки, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади. Давлат олий таълим муассасаларига (молиявий мустақиллик берилган ОТМлар бундан мустасно) тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик (идора) томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!