Меню

Қашқадарё

18.09.2018 1655

БОЖАНИНГ ФИРИБИ ИШ БЕРМАДИ

Эр эса қандай қилиб бўлса-да, турмуш ўртоғига берилган қонуний жазони енгиллаштириш, унинг ўз муддатидан аввалроқ озодликка чиқишига эришиш истагида юрарди. Шу воқеадан бир неча ой ўтиб, бироз пул жамғариш мақсадида Россияга ишлаш учун кетди.

Бу эса Сайдуллонинг қандай мақсадда юрганлиги, хотини учун пулни аямаслигини билган Қарши туманида яшовчи божаси – Иззатулло Аброровга жуда қўл келди. Сайдулло чет элга кетганидан бир неча кун ўтиб у божасига телефон қилди. Ҳол-аҳвол сўрашгач, юқори лавозимда ишлайдиган бир неча кишилар билан танишиб қолгани, улар ёрдамида турмуш ўртоғининг жазо муддатини енгиллатиб бериши мумкинлигини айтди.

- Сиз уёқда ишлайверинг, бу ердаги ишлар билан ўзим шуғулланаман. Керакли пулни жўнатиб турсангиз бас.

Шундан сўнг, Иззатулло вақти-вақти билан божасига “турмуш ўртоғингизнинг жазо муддати қисқарадиган бўлаяпти”, “ишлар яқинлашиб қолди”, “тез орада натижани айтамиз дейишаяпти” қабилидаги турли ваъдалар билан телефон қилиб, бу ишлар учун юқори лавозимда ишлайдиган танишларига пул бериш кераклигини айтиб турадиган бўлди. Сайдулло эса топганини унга жўнатаверди.

Қарийб 3 йилга яқин вақт давомида Иззатуллога 17 минг АҚШ доллари ва 1 миллион 300 минг сўм миқдорида пул юборибди ҳамки, божа ҳамон “яқинда кучли адвокат ёллаб, ишни кассация судига берамиз” каби гаплардан нарига ўтмас эди.

Сайдулло “ҳожатбарор” яқини  алдаб юрганини, аслида барча пулларни ишлатиб юборганини билгач, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этди.

Қийин дамда ўз яқин инсонини алдаб, вазиятдан фойдаланиб қолишга, фирибгарлик билан унинг пулларини қўлга киритишга ҳаракат қилган Иззатулло энди бу қилмиши учун қонуний жазо олиши тайин. Шу билан биргаликда, Сайдулло Эгамовнинг қилган ишлари ҳам кишини ўйга солади. Нима учун ақли расо одамлар юқоридаги каби кимсаларнинг алдовига лаққа тушиб, уларнинг тўрига илиниб юрадилар?! Бунга аввало уларнинг ўзлари, лоқайдликлари, ўз ҳуқуқларини тўла англаб етмаслиги сабаб эмасмикин?

Бу воқеа Иззатулло каби бел оғритмай пул топишни истаганларга, шу билан биргаликда, ҳар бир ишни битириш учун кимгадир пул бериш керак, деб ўйлайдиган Сайдулло Эгамов каби кишиларга ҳам сабоқ бўлади, деган умиддамиз.

Шерзод ЖАҲОНГИРОВ,

Нишон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими катта суриштирувчиси, майор

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!