Меню
Қашқадарё
Бош котиб Халқаро суд қарори талаблари бажарилмаётганидан хавотирда
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Халқаро суднинг Ғазо бўйича яқинда қабул қилган қарори ижросини таъминлаш мажбурий бўлсада, ҳужжат талаблари бажарилмаётганидан ташвишда. Бу ҳақда унинг офиси маълум қилган.
"У Халқаро суднинг Ғазодаги вазиятга алоқадор яқиндаги қарори етарли даражада бажарилмаётганидан хавотирда. Бош котиб томонларга ушбу суд қарорлари ижросини таъминлаш мажбурий ҳисобланишини эслатади", дейилади масала юзасидан берилган шарҳда.
Исроил Ғазо секторига уюштирган етти ойлик ҳужумлардан сўнг май ойи бошида Рафақда ҳарбий амалиёт бошлаган эди. Фаластинга қарашли анклавнинг Миср билан чегарасида жойлашган ушбу шаҳар қочқинга айланган миллионлаб тинч аҳоли вакиллари билан бирга Ҳамас ҳаракати аъзолари учун ҳам сўнгги бошпана сифатида кўрилади. Яҳудийлар ҳудудда олиб борилаётган ҳарбий ҳаракатлар ўз мақсадларига эришилгунга қадар давом эттирилишини, улардан бири қуролли гуруҳларни йўқ қилишни назарда тутишини даъво қилмоқда. Бинобарин, 24 майда БМТ халқаро суди Исроил расмийларига ҳарбий босқинни зудлик билан тўхтатиш мажбуриятини юклаган эди.
Кейинроқ мамлакат бош вазири офиси маслаҳатчиси Дмитрий Гендельман яҳудийлар армияси Ҳамасга қарши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатмоқчи эмаслигини эълон қилган.