Меню

Қашқадарё

04.06.2016 1954

БОЛАЖОН ЭЛНИНГ ЭЗГУ ОРЗУСИ

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир эҳтиёжманд оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, ижтимоий кўмакка муҳтож ёшларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитасининг раиси Рисолат Эшқобилова ва бошқалар сўзга чиқиб, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, Президентимиз раҳнамолигида барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли туб ислоҳотлар ҳамда бунёдкорлик ишлари, келажагимиз эгалари бўлган ёшлар учун яратиб берилаётган тенгсиз имкониятлар ҳақида тўхталди.

Таъкидланганидек, биз болаларимиз бахтини эл-юрт бахтидан, давлатнинг эртаси равнақидан айрича тасаввур этолмаймиз. Бугун биз бағримизда яйраб, яшнаб ўсаётган, дунё кенгликларида Ўзбекистон байроғини дадил ҳилпиратаётган фарзандларимизнинг кўзларига боқиб, ўзимизнинг ёрқин келажагимиз, орзу-умидларимизни кўрамиз, биздан қоладиган озод ва обод Ватан қиёфасини аниқ тасаввур этамиз.

Тадбирда эҳтиёжманд оилалардан таклиф этилган болаларга вилоят ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят бўлимларининг совғалари топширилди.

Соҳиба СУЮНОВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!