Меню

Қашқадарё

21.07.2022 3140

Боғча опа ўз машинаси билан болаларни уриб юборди

Қирғизистоннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Боткен вилоятидаги болалар боғчаси ходимаси автомобилини сояга қўйишга  уринаётган чоғда олти нафар тарбияланувчини уриб юборди, дея хабар тарқатган ҳудудий ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

"Лайлак тумани Янгиер қишлоғидаги "Шумқор" болалар боғчасининг 43 ёшли ходимаси А.А. ўзига тегишли "Hyundai Getz" русумли автомобилини сояга қўйиш учун муассаса ҳовлисига олиб кираётганда у ерда ўйнаб турган олти нафар болани уриб юборган", дея аниқлик киритган матбуот хизмати вакили.

Маълум қилинишича, бахтсиз ҳодиса натижасида уч нафар - бир ярим, икки ва беш ёшли бола жабрланган. Улардан бири оғир аҳволда. Текширув давомида аёлда ҳатто ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги аниқланган.

Боткен вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати ушбу йўл-транспорт ҳодисаси факти бўйича жиноят иши қўзғатилганини қўшимча қилган. Энди болалар боғчаси ходимаси 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!