Меню
Қашқадарё
БМТ Ғазода тинчлик ўрнатишга қодир эмас(ми?)
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш халқаро тузилма нуфузи у БМТ Бош Ассамблеясининг Ғазо минтақасида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги резолюциясини ижро этишга қодир бўлмагани туфайли шубҳа остида қолганини маълум қилди. Сиёсатчи бу ҳақда Доҳа (Қатар) форуми очилиши вақтида гапирган.
"Ғазо минтақасида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги резолюциясини ижро этишга қодир бўлмагани туфайли БМТ ҳамда Хавфсизлик кенгаши нуфузи ва ишончга путур етди", дея Бош котиб сўзларидан иқтибос келтирган "Новости" манбаси.
Шу билан бирга, Антониу Гутерриш таслим бўлмаслиги ва минтақада тинчлик ўрнатишга чақириқлар давом этишини таъкидлаган. Унинг қайд этишича, Ғазодаги икки ойлик уруш мисли кўрилмаган миқдордаги қурбонларга олиб келди, ҳудуднинг тирик қолган аҳолисига гуманитар фалокат ва касалликлар эпидемияси хавф солмоқда.
Айни вақтда Исроил минтақада қуролли ҳаракатларини яна бир неча ой давом эттиришни кўзламоқда.
Аввалроқ Чили президенти АҚШ Ғазо бўйича резолюцияга вето (тақиқ) қўйгани ортидан БМТни ислоҳ қилишга чақирганди. Бунгача Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам бир неча бор айнан шундай чақириқ билан чиққан.