Меню

Қашқадарё

25.10.2019 1520

БЛОГЕРЛИК "СИНДРОМИ"

 

Ижтимоий тармоқларда

Машҳур бўлишни ким истамайди, дейсиз. Ана шунча майдон турибди, одамларга ёқадиган фикр айт-да, қаҳрамон бўл. Мана, шу жойда "блогерлик синдроми"нинг бир белгиси ойдинлашади. Яъни, ўз шахсий қарашлари ва илғор фикрларга эга блогерлар қатори шов-шув кўтариб, ўз номини эл аро достон қилишга урингичлар учраб турибди...

 

Блогерлар воқеалар жараёни булоқдек қайнаб ётган, мутасаддилар тайинли изоҳ бермаётган, зиёлилар эса мумтоз сукутни афзал кўраётган шароитда пайдо бўлади. Ундан "беминнат" обиҳаёт олиб "ташна"ларга узатади. Аслида ҳам шундай бўлиши керакми? Жамоатчилик назоратини амалга оширувчи, бутун фаолияти шундан иборат бўлган шахслар ҳам бор-ку! Депутатлар, журналистлар, ёзувчи-шоирлар...

Журналистларга келсак... биз жуда одоблимиз. Халққа тўғри маълумот етказиш, давлат ва жамоатчиликни муросага келтирувчи ахборотлар билан ишлаш асосий касбий йўналишимизга айланиб қолмоқда. Токи, биз муаммо ҳақида гапирмас эканмиз, бошқалар бизнинг ишимиз билан шуғуллана бошлайдилар. Аммо уларнинг жазавага ўчлиги, ахборот билан ишлаш маданиятининг йўқлиги асоратлари бизнинг фаолиятимизга ўз салбий таъсирини кўрсатиши эҳтимоли бор. Айтмоқчиманки, ҳозир блогерлар от суриб юрган майдон юқорида тилга олинган соҳа вакилларининг асл ўрнидир. Улар ўз ўрнида маҳкам турмас экан, ўртамиёна фикр соҳиблари жамоатчилик фикрини шакллантирувчилар бўлиб қолаверади...

Суҳроб ЗИЁ

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!