Меню

Қашқадарё

23.12.2021 1527

Блогер таъмирлатиш жуда қимматлиги сабаб Tesla Sни портлатиб юборди

Финляндиялик блогер Туомас Катайнен ўзининг Tesla S маркали электромашинасидан қутулиши учун бир килограмм динамит талаб этилди. Автомобиль билан видолашув ташландиқ конда уюштирилган “тантанали муҳит”да бўлиб ўтган.

Ўзига хос маросимга бир неча ўнлаб одам йиғилган, машина бошқарув ўриндиғига эса Илон Маск қиёфасидаги қўғирчоқ ўтқазиб қўйилган.

Электромашинани бўлакларга бўлиб юборган кучли портлаш видеоси ўтган ҳафта охирларида тарқалди. Аммо Туомасда 2013 йилда ишлаб чиқарилган Tesla билан боғлиқ муаммолар анча олдин бошланган.

“Мен Tesla сотиб олиб, у билан дастлабки 1500 километр масофани босиб ўтгунимгача ҳаммаси жуда яхши эди, у аъло даражадаги машина. Кейин хатолик кодлари пайдо бўла бошлади”, дея ҳикоя қилади блогер.

Автомобилни эвакуатор билан компания расмий дилери устахонасига   олиб боришган. Машина у ерда қарийб бир ой қолган. Шундан сўнг Туомасни кафолат муддати тугагани, аккумуляторлар блокини алмаштириш эса унга тахминан 20 минг еврога тушиши ҳақида хабардор этишган. Йигит шунча маблағни таъмирлаш учун сарфлагандан кўра, “ҳамкорлик”ни ана шу тарзда шов-шувли якунлашни авзал билган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!