Меню
Қашқадарё
БИЗ - СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИМИЗ
"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими қошидаги саломатлик ва экология маркази ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбирда Қарши шаҳри, Нишон ва Қарши туманидан фаол ёшлар, тиббиёт ходимлари, кўнгилли ёшлар тарғибот гуруҳи аъзолари иштирок этди.
Семинар-тренингда гиёҳвандликнинг олдини олиш, аҳолини, айниқса, ёшларни бу иллат домига тушишнинг оқибатларидан огоҳ этиш, тарғибот-тушунтириш ишларида таъсирчан воситалардан унумли фойдаланиш каби масалалар атрофида фикрлашилди.
Шунингдек, тадбирда ёшлар ўзлари билмаган ҳолда гиёҳвандлик таъсирига тушиб қолмасликлари учун уларни фойдали меҳнатга жалб этиш, оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, бир болага етти қўшни ота-она ақидаси моҳиятини чуқур англаган ҳолда огоҳликни кучайтириш долзарб вазифалардан эканлиги алоҳида тилга олинди.
Семинар-тренингда "Оқ ажал" ва "Гиёҳвандликнинг салбий оқибати" номли фильмлар намойиш этилди ва иштирокчилар ушбу фильмлардан олган таассуротлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шоҳиста БОЗОРОВА