Меню
Қашқадарё
Битта қўзичоқ аукционда 44 минг еврога сотилди
Ирландия аукционида суффолк зотига мансуб етти ойлик қўзичоқ рекорд даражадаги нарх - 44 минг еврога сотилди. Бу ҳақда "Би-би-си" хабар тарқатган.
Жониворни Шимолий Ирландия фермерлар ассоциацияси харид қилган. Айтилишича, мамлакатда қўй савдосида ўрнатилган аввалги рекорд нарх 38 минг еврони ташкил қилганди.
Қўзичоқ эгаси селекционер Ричард Томпсоннинг қайд этишича, бунақаси ҳаётда бир марта бўлади ва бу унинг азалий орзуси эди. Айтишича у қўзичоқ учун яхшигина миқдорда ҳақ таклиф этишларини кутганди, аммо сумма шунчалик рекорд даражада бўлишини эмас.
Манбанинг ёзишича, фермер суффолк зотига мансуб қўйлар подасини боқишни 2015 йилда бошлаган ва бу унинг учун ҳар доим асосий машғулот бўлган.
Мавзуга доир маълумот - 2020 йилда энг қиммат қўй Шотландиядаги аукционда 500 минг АҚШ доллари қийматида сотилган.