Меню
Қашқадарё
Битта қурбақа учун 1000 доллар
Колумбия аэропортида 130 та заҳарли қурбақани юклари орасида олиб ўтишга уринган аёл қўлга олинди, дея хабар тарқатган Mirror манбаси.
ОАВнинг ёзишича, сувда ҳам, қуруқликда ҳам яшай олувчи бу жонзотлар бразилиялик йўловчининг юклари орасидан топилган. Аёл қурбақаларни унга совға қилишгани, уларни мамлакатдан олиб чиқиб кетиш мумкин эмаслигини билмаслигини айтган.
"Ушбу йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган турга халқаро бозорда талаб бор. Коллекционерлар битта қурбақа учун 1000 долларгача тўлайди", деган аэропорт полицияси бошлиғи Хуан Карлос Аревало.
Қолаверса, аёлдан топилган жонзотлар озиб кетган ҳолатда ва сувсизланган бўлган. Улар қўшимча текширувлар ўтказиш учун ветеринарларга топширилган. Бразилиялик эса ўз қилмиши юзасидан чиқариладиган суд ҳукмини қамоқда кутади.