Меню
Қашқадарё
Битта сигарет ишлаб чиқариш учун 0,0001 та дарахт кесилади
2022 йил якуни бўйича Россия ҳудудида сигарет ишлаб чиқариш ҳажмининг 1,7 фоизга пастлаши 320 минг дарахтни кесилишдан сақлаб қолди. Бу ҳақда Рослесинфорг матбуот хизмати хабар берган.
"Агар дунёда ҳар йили олти триллион атрофида сигарет ишлаб чиқарилиши, бунинг учун 600 миллионта (битта сигарет ишлаб чиқариш учун 0,0001 та) дарахт кесилишини эсласак, ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши эвазига 320 мингта дарахтни сақлаб қолишга муваффақ бўлинди", деган идора директори Павел Чашчин.
Унинг аниқлик киритишича, демак, умумий ҳисобда 800 гектар етилган ўрмон кесилмайдиган бўлган. Бундай майдон, Павел Чашчин гапларига кўра, тўртта Монако князлиги ҳудудига тенг.
Март ойида Россия ҳукумати жиноят кодексининг лицензиясиз сигарет ишлаб чиқариш ва ўтказиш фаолиятига оид нормасига киритилган ўзгартиришни тасдиқлаган эди.