Меню
Қашқадарё
10.03.2022
1669
БИРИНЧИ РАУНДДАЁҚ ҒАЛАБА
Мутлақ жанглар чемпионати (UFC)
Аралаш яккакураш (MMA) жангчиси, россиялик Умар Нурмагомедов Мутлақ жанглар чемпионати (UFC)нинг навбатдаги турнирида америкалик Брайан Келлехерни мағлуб қилди, дейилади Lenta.ru хабарида.
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган жанг узоқ давом этмади. Сабаби Умар бўғиш усулини қўллаб, биринчи раунддаёқ ҳамма масалани ҳал қилиб қўя қолди.
Эслатиб ўтамиз, Умар Нурмагомедов россиялик таниқли MMA курашчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси бўлади. Бу ғалаба унинг UFC турнирларидаги иккинчи ғалабасидир. Умар ўтган йили январда қозоғистонлик Сергей Морозовни мағлуб этганди.
25 ёшли Умар Нурмагомедов шу кунгача MMAда 14 жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.