Меню

Қашқадарё

21.08.2018 1802

БИРИНЧИ МАРТА ИШГА КИРГАН ЁШЛАР УЧУН СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ

Унга кўра, таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтириш белгиланган.

Президент фармонига мувофиқ, Давлат солиқ қўмитасининг тегишли буйруғи қабул қилиниб, фармон ижросини таъминлаш бўйича солиқ органларига тегишли топшириқлар берилган.

Бироқ, кўпчилик ёшлар фикрига кўра, аксарият ташкилотларда бундай имтиёз амалда қўлланилмаяпти. Президент фармонига асосан, ёш кадрлар солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Таълим муассасасини тамомлаганига уч йил тўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган, шунингдек, иш жойини ўзгартирмасдан бир жойда муқим ишлаётган бўлса ёш кадр, белгиланган солиқ имтиёзлари ҳақида иш жойидаги ҳисобчига тушунтириб, имтиёздан унумли фойдаланиши мумкин. 

Д.ДАВРОНОВ,      

Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!