Меню
Қашқадарё
Бир томон ўқни, иккинчи томон қуролни сўраяпти, ўртада ўлиб кетган эса журналист
Фаластин Қатарнинг Al Jazeera телеканали ходими, журналист Ширин Абу Аклеҳни ўлдиришда қўлланган жанговар ўқни Исроилга беришдан бош тортди. Аксинча, бош вазир Муҳаммад Штаййеҳ Тель-Авивдан ўша ўқ отилган қуролни тақдим қилишни талаб қилди.
Фаластин бош прокурори Акрам ал-Ҳатибнинг маълум қилишича, текширишлар натижаларига кўра, журналист ўлими учун жавобгарлик Исроил армияси аскарлари зиммасида қолаяпти.
Ширин Абу Аклеҳ май ойи бошларида Исроил ҳарбийларининг Иордан дарёси ғарбий қирғоғида жойлашган Женин шаҳридаги фаластинлик қочқинлар лагерига уюштирган рейдини ёритган. Жараёнда у бошидан жароҳатланиб, вафот этган.
Исроил армияси журналист ўлими юзасидан ўз терговини ўтказмоқда. Улар Ширин Абу Аклеҳ фаластинлик жангарилар томонидан ўт очилиши натижасида қурбон бўлган бўлиши мумкинлиги тахминини маҳкам ушлашган. Воқеа гувоҳларининг кўрсатмаларига кўра, фожиа рўй берган жой атрофида ҳеч қандай отишма кузатилмаган, деб ёзади РИА Новости.
Журналист аёл ўз хизмат бурчини бажариш вақтида вафот этгани аянчли ҳолат. У 11 майда "пресса" ёзуви туширилган нимча ва каскада бўлганига қарамай, бошидан ўқ еган.